Узбек O'zbek
Хамес «Наполи» таклифига розилик берди
Чоршанба, 12 Июн
2531

«Наполи» «Реал»дан яримҳимоячи Хамес Родригесни сотиб олиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скири ўз твиттерида маълум қилишича, колумбиялик хавбек итальян клубига ўтишга розилик берган.

Унга кўра, Неаполь клуби Хамесни кейинчалик тўла сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирган. У сўнгги икки мавсумни ҳам «Бавария»да ўтказган, аммо Мюнхен клуби якунда унинг трансфер ҳуқуқидан воз кечган эди.

Қайд этиш керак, Хамес фаолияти давомида «Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти билан «Реал» ва «Бавария» клубларида бирга ишлаган.

У ўтган мавсум Бундеслигада 20та ўйин ўтказиб, 10та голда (7+3) бевосита қатнашди.

Анчелотти «Реал»даги собиқ шогирдини «Наполи»га ўтишга кўндирди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз