Узбек O'zbek
Дибала Роналду сабабли «Ювентус»дан кетиши мумкин
Чоршанба, 12 Июн
5578

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала клубни тарк этишга тайёр, деб хабар берди Sky Sports италиялик журналист Адама Дигбига иқтибос келтирган ҳолда.

25 ёшли аргентиналикнинг Туриндан кетиш ҳақида ўйлашига ўтган ёзда жамоага Криштиану Роналдунинг келиб қўшилгани сабаб бўлган.

Португалиялик юлдуз «Юве»га келгач, жамоа 4-3-3 схемасида ўйнай бошлади, натижада Пауло асосий таркибда камроқ кўриниш бермоқда. Майдонга чиққанида ҳам ўзи учун ноодатий позицияда – ўнг қанот ҳужумчиси амплуасида ўйнаяпти.

А Сериянинг ўтган мавсумида Дибала 30та турда қатнашган бўлса, улардан 24тасида асосий таркибда ўйнади; 5та гол уриб, 4та голга ҳаммуалифлик қилди.

10-рақам эгасига «Интер» ва «Манчестер Юнайтед» клублари даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз