Узбек O'zbek
Ди Мария Месси ҳақида: «Гном билан бирга ўйнаш менга ёқади»
Чоршанба, 12 Июн
6062

«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Аргентина миллий термасидаги жамоадоши Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Гном билан ўйнаш менга ёқади. Унинг қандай машқ қилаётганини кузатиш ҳам мароқли. Буни тушунтириш қийин, унда қандайдир мукаммаллик бор.

«Барселона»га ўтиш имконияти бўлган эди, лекин бу амалга ошмаган. Лекин шуниси аниқки, агар мен бу клубга ўтган тақдиримда ҳам, Мессини ҳар куни кўриб туриш учунгина шундай йўл тутган бўлардим. Ҳар сафар тўп Мессига келиб тушганида мен томошабинга айланиб қоламан», – деган Ди Мариянинг сўзларини келтирмоқда Ole.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария ва Месси айни пайтда Аргентина миллий жамоаси билан Копа Америкага тайёрланмоқда. Мусобақа индинга, жума куни Бразилияда старт олади. Аргентина унда Колумбия, Парагвай ва Қатар билан бир гуруҳдан жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз