Узбек O'zbek
Аҳмаджонов Купер ва Друловичдан ҳисобот қабул қилди
Чоршанба, 12 Июн
3620

Бугун, 12 июнь куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари мураббийлари билан учрашди.
 
Учрашув давомида мураббийлар штаби сўнгги йиғинлар давомида амалга оширилган чора-тадбирлар ва ўтказилган ўртоқлик ўйинлари ҳақида ҳисобот топширишди. Шунингдек, келгуси мусобақаларга тайёргарлик режалари тақдим қилинди
 
«Умид Аҳмаджонов ўртоқлик ўйинларидаги ижобий натижалар билан мураббийларни табриклар экан, эндиликда натижани унутган ҳолда ишлашда давом этиш кераклигини, расмий ўйинларгача жамоани янада шакллантириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш муҳимлигини айтиб ўтди. ЎФА томонидан бу борада керакли барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди», – дейилади ассоциация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Туркия (0:2), КХДР (4:0) ва Сурия (2:0) билан ўртоқлик ўйинлари ўтказди. Любинко Друлович бошчилигидаги олимпия термаси эса Мисрга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди (2:0, 3:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз