Узбек O'zbek
Ҳадсон-Одои битимни узайтириш учун «Челси»га ўз шартини айтди
Чоршанба, 12 Июн
3029

Ҳужумчи Каллум Ҳадсон-Одои «Челси» билан шартномасини узайтиришга қарши эмас.

Бироқ, The Sun`нинг ёзишича, 18 ёшли инглиз унга доимий ўйин амалиётини ваъда қилишган тақдирдагина янги битимга имзо чекишини билдирган.

Аввалроқ Лондон клуби Каллум билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Амалдаги келишув муддати тугашига бир йил қолди.

Ҳадсон-Одои клубда қолган тақдирда «Реал»га ўтган Эден Азарнинг 10-рақамини ўзига олиши мумкин.

Ҳозир у апрелда олган жароҳатидан соғайиш босқичини ўтамоқда.

2018/19 мавсумида Каллум Ҳадсон-Одои «Челси»нинг 29та ўйинида майдонга тушди ва 6+7 самарадорлик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз