Узбек O'zbek
Салоҳ Африка миллатлари Кубогида иштирок этади
Сешанба, 11 Июн
1647

Миср миллий жамоаси Африка миллатлари Кубогида иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Уларнинг орасида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ исми ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумда Африкада энг яхши деб эътироф қилинганди.

Миср миллий жамоаси рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар: Аҳмад Аш-Шинавий, Маҳмуд Жиниш, Муҳаммад Аш-Шинавий.

Ҳимоячилар: Аҳмад Алмуҳаммадий, Аҳмад Ҳижозий, Умар Жобир, Ал-Ғаззол, Айман Ашраф, Маҳмуд Ҳамдий, Аҳмад Айман Мансур, Маҳмуд Ала, Бохир Алмуҳаммадий.

Яримҳимоячилар: Валид Сулаймон, Абдулла Ас-Саид, Муҳаммад Ан-Нинний, Ториқ Ҳамид, Маҳмуд Трезеге, Амр Варда, Набил Дунжа.

Ҳужумчилар: Аҳмад Али Комил, Муҳаммад Салоҳ, Марвон Муҳсин, Аҳмад Ҳасан.

Миср миллий жамоаси Африка миллатлари Кубогида А гуруҳида Конго ДР, Уганда ва Зимбабве билан беллашади. Турнир 21 июнь куни Мисрда старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз