Узбек O'zbek
«Рома»га янги бош мураббий тайинланди
Сешанба, 11 Июн
1487

Португалиялик мутахассис Паулу Фонсека «Рома» бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб расмий сайтига кўра, у «бўрилар» билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Битимда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

Фонсека уч мавсумдан буён Донецкнинг «Шахтёр» клубини бошқараётганди. Бу вақт ичида у Украина чемпиони бўлиб, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди, бир бор Суперкубокда ҳам ғолиб чиқди.

46 ёшли Паулу бунга қадар ватани Португалияда бир қатор клублар, жумладан «Порту», «Пасуш де Феррейра» ва «Брага» жамоаларида бош мураббий бўлган.

Маълумот учун, «Рома» 2018/19 мавсумини Эусебио Ди Франческо ва Клаудио Раньери қўл остида ўтказиб, А Серияда 6-ўринни олди. Италия кубогида чорак финалга чиққан жамоа ЕЧЛда нимчорак финалдан ортга қайтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз