Узбек O'zbek
«Реал» Погба ёки Эриксен танлови бўйича якуний қарорга келди, энди амалий ҳаракатга ўтилади
Сешанба, 11 Июн
11415

«Манчестер Юнайтед»дан яримҳимоячиси Поль Погба «Реал»нинг асосий трансфер мақсадига айланди.

Marca`нинг ёзишича, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбариятини Погба харидига кўндирган. Раҳбарият бунга қадар франциялик хавбекдан кўра «Тоттенҳэм»дан Кристиан Эриксенни олишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаётган эди.

Таъкидланишича, эндиликда «Реал» Поль Погбани қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солади. Ўз навбатида, «МЮ» уни 150 млн еврога сотишни кўзламоқда. Лекин бу қиймат испанлар учун қимматлик қилади ва улар нархни туширишга уринишади.

Погбанинг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишни хоҳлаяпти. Бунинг учун у Манчестердаги маоши камайишига кўниши керак бўлади.

«Қироллик клуби» 26 ёшли жаҳон чемпионига 6 йиллик шартнома таклиф қилиши кутиляпти.

AS`нинг қўшимча қилишича, Кристиан Эриксен «Тоттенҳэм» билан битимини узайтириш ҳақида ўйламоқда.

Унинг янги шартномаси 4 йил муддатга мўлжалланиши ва унда йиллик 6 млн евро маош кўзда тутилиши айтилмоқда. «Шпорлар» таркибида фақат Ҳарри Кейн бундан кўпроқ маош олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз