Узбек O'zbek
Рамос Испания миллий жамоаси тўпурарлари ўнлигига киришига бир қадам қолди
Сешанба, 11 Июн
4267

Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Евро-2020 саралашида Швецияга қарши баҳсда (3:0) пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Жамоа сардорининг 64-дақиқадаги голига қадар унинг битта зарбасини Робин Ульсен қайтариб қолган, яна бир уриниши ноаниқ зарба билан якунланган эди.

Рамос ўтган ҳафта саралашнинг Фарер ороллари билан ўйинида (4:1) ҳам ҳисобни очган эди.

Эътиборлиси, у «қизил фурия»нинг сўнгги 8та ўйинида 7та тўп киритди.

Натижада Серхио Испания миллий жамоасидаги голлари сонини 20тага етказиб қўйди. Шу тариқа, у жамоа тўпурарлари рўйхатида 11-ўриндаги Тельмо Саррага тенглашиб олди.

Рамос яна битта голдан кейин 10-ўриндаги Мишелга ҳам етиб олади.

Қайд этиш керак, 4-рақам эгаси Испания миллий жамоасида 165та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда урилган 20та голдан 6таси пенальти маҳсулидир.

Миллий жамоа ҳимоячилари орасида фақат бир футболчи – Фернандо Йерро Рамосдан кўпроқ тўп киритган. Йерро 29та голи билан Испания термаси тарихидаги бешинчи рақамли тўпурар саналади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» етакчиси ўтган ҳафта миллий жамоада ўтказилган ғалабали ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз