Узбек O'zbek
«ПСЖ»нинг де Хеа бўйича йўллаган таклифи қиймати маълум бўлди
Сешанба, 11 Июн
6009

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши кутилмоқда.

Daily Mail`нинг хабар беришича, Париж клуби 28 ёшли посбон учун 67,5 млн евро қийматда таклиф киритган.

«МЮ»дагилар бу таклифни қабул қилишга тайёр. Клуб трансфер суммасининг бир қисмини – 22,5 млн еврони де Хеанинг ўзига, унинг кетишга рози бўлиши учун бермоқчи. Манкунианликлар кейинги ёзда посбонни текинга қўлдан чиқаришга тўғри келиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда.

Ўз навбатида, Давид «Юнайтед»да яна бир мавсум ўйнаб, сўнг эркин агент сифатида бўлажак клуби билан шартнома имзолаш орқали мўмай бонус даромадга эга бўлишни истаяпти.

Маълумот учун, Де Хеа ўтган мавсумда «МЮ»нинг 47 ўйинида майдонга тушди ва 63 гол ўтказиб юборди, ўйинлардан фақат 10тасидагина дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз