Узбек O'zbek
Про-лигада техник ҳисоблар сони бештага етди
Сешанба, 11 Июн
1065

«B» Про-лиганинг 10-тури доирасидаги иккита учрашувда мезбон жамоаларга техник мағлубият ёзилди.

Бухоро ва Навоий вилоятларининг бир хил номга эга «Иттифоқ» клубларига ПФЛ олдидаги мажбуриятларини бажармай келаётгани туфайли санкция қўлланган. Улар ПФЛга бадал пулини ҳалигача тўлаб улгуришмаган.

Бугун, 11 июнь куни «Иттифоқ Бухоро» «Ғиждувон»ни, «Иттифоқ Навоий» «Орол»ни ўз майдонида қабул қилиши керак эди.

Қайд этиш керак, бухороликлар жамоасига ўтган турда ҳам худди шу сабаб туфайли техник мағлубият ёзилган эди. Натижада “Иттифоқ Бухоро” ҳисобидаги техник мағлубиятлар сони 2тага етди ва энди клубни «B» Про-лигадан четлатиш масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, «Иттифоқ-Б» техник мағлубиятлари сони иккитага етган ягона клуб эмас. Бунга қадар Бухоронинг бошқа бир клуби – «Зарангари» 3- ва 9-тур ўйинларига белгиланган муддатда етиб бормагани учун техник мағлубиятга учраган эди.

Про-лига, 10-тур
11 июнь

17:00 Локомотив-БФК - Раш-Милк
17:30 Турон – Яшнобод
17:30 Андижон-2 - Рубин

18:00 Иттифоқ Бухоро – Ғиждувон -/+
17:30 Янгиер – Зирабулоқ
17:45 Иттифоқ Навоий – Орол -/+ 
17:30 Зарангари – Зомин

12 июнь 
17:00 Бунёдкор-2 – Чиғатой

Про-лига клуби раҳбари футболчиларни тотализаторга ундаб, кўндира олмагач уларнинг устидан ПФЛга шикоят қилди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз