Узбек O'zbek
Магуайр учун курашда «МЮ»га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
Сешанба, 11 Июн
3966

Англия миллий жамоаси ва «Лестер» клуби ҳимоячиси Ҳарри Магуайр «Манчестер Сити» эътиборига тушди.

Бунга қадар унга «Манчестер Юнайтед» жиддий даъвогарлик қилиб келаётган эди.

Sky Sports хабарига кўра, «Лестер» ўз етакчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Ўртадаги шартнома 2023 йил ёзигача амал қилади.

Шу билан бирга, лестерликлар жамоаси Магуайр бўйича 80 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Таъкидланишича, «МЮ» «Наполи»дан Калиду Кулибалини сотиб ола олмаган тақдирда Ҳарри учун сўралаётган 80 млн еврони тўлашга рози бўлади.

26 ёшли Магуайрни «Лестер» 2017 йилда «Ҳалл Сити»дан 13,7 млн еврога харид қилганди. Ўтган мавсумда ҳимоячи АПЛнинг 31та турида майдонга тушди ва 3та гол уриш баробарида 6та сариқ ва 1та қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз