Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 саралашининг Осиё минтақасидаги 1-босқич ўйинлари якунланди
Сешанба, 11 Июн
4833

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақасидаги саралаш ўйинлари 1-босқичи якунланди.

Унда ФИФА рейтингида энг қуйи ўринларда бораётган 12та миллий жамоа иштирок этди. Якуний натижаларга кўра Мўғулистон, Бангладеш, Камбожа, Гуам ва Малайзия кейинги босқичга чиқишди.

Мусобақанинг 2-босқич саралаш ўйинларида 40та миллий жамоа (улар орасида Ўзбекистон ҳам бор) 5та иштирокчидан иборат 8та гуруҳга ажратилади. Унинг қуръаси 17 июль куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 учун Осиё қитъасига 4,5 ўрин ажратилган.

ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари
ОФК, 1-босқич, жавоб ўйинлари
11 июнь 
Бруней – Мўғулистон 2:1 (дастлабки ўйин 0:2)
Бангладеш – Лаос 0:0 (1:0)
Покистон – Камбожа 1:2 (0:2)
Гуам – Бутан 5:0 (0:1)
Шарқий Тимор – Малайзия 1:5 (0:7)  
Шри Ланка – Макао ўйини бошқа санага қолдирилди (0:1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз