Узбек O'zbek
Дешам: «Менди «Реал»га ўтяпти, ундаги ўсишга тан бериш керак»
Сешанба, 11 Июн
5398

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Лион» ҳимоячиси Ферлан Менди тез орада «Реал»га ўтишини тасдиқлади.

«Икки йилгина олдин у иккинчи дивизионда «Лавр» клубида ўйнаб юрарди. Энди эса «Реал»га ўтади. У жуда яхши футболчи, иккала қанотда ҳам ўйнай олади. Қай даражада ўсиб борганига тан бериш керак.

«Реал»га ўтиш унинг учун янги машаққат чорлови бўлиб хизмат қилади», – деган Дешамдан иқтибос келтирди Bleacher Report.

Ўтган ҳафта «Лион» расмий сайтида клуб Менди трансфери бўйича «Реал» билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар рад этилган эди.

ОАВга кўра, Ферлан «Реал» билан 2025 йил ёзигача муддатга шартнома имзолаши кутиляпти. 23 ёшли ҳимоячи «Гавр» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

У «Лион»га 2017 йил ёзида 5 млн евро эвазига трансфер қилинган.

Якунланган мавсумда Ферлан Менди Франция чемпионатида 30 учрашувда майдонга тушиб, икки гол урган ва бир голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз