Узбек O'zbek
Де Лигт: «Ҳозир «Барселона»га ўтиш фурсати эмасдир балки»
Сешанба, 11 Июн
5057

«Аякс» сардори Маттейс де Лигт шу ёзда «Барселона»га ўтиши эҳтимоли ҳақида гапириб ўтди.

«Кўнглим нимани истаётганини ҳозирча билмайман. Доим бор диққатимни «Аякс» ва Нидерландия миллий жамоасига қаратиб келдим. Энди ўйлаб кўриб, қарор қабул қилишим мумкин.

Мен янги жамоамда кўп ўйин амалиётига эга бўлиш масаласида ишончим комил бўлиши керак, бу мен учун энг муҳими.

«Барселона»га келсак, уларнинг ҳимоя чизиғи жуда мустаҳкам. Лекин рақобат мени чўчитмайди. Бундай клубда кучли футболчилар ўйнаши табиий. Мен учун пул муаммо эмас.

Нега «Барселона» ўтиш ҳақида ҳали ҳамон ўйлаяпман? Чунки, эҳтимол, ҳали бунга эртадир. Таътил вақтида шу ҳақда ўйлаб кўришим керак», – деган де Лигтнинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Августда 20 ёшга тўладиган Маттейс, ОАВдаги хабарларга қараганда, «ПСЖ» таклифига ижобий жавоб бериши эҳтимоли юқорироқ.

Де Лигт: «Финалдан кейин Роналду мени «Ювентус»га таклиф қилди»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз