Узбек O'zbek
Де Лигт «Барселона»ни эмас, бошқа клубни танламоқда
Сешанба, 11 Июн
19085

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт «ПСЖ»га ўтмоқчи, деб хабар тарқатди AS.

Манбага кўра, «Барселона» де Лигтга янада манфаатлироқ шартнома лойиҳасини таклиф қилган, аммо бу Маттейсни қониқтирмаган – боиси «Барса»нинг янги таклифи ҳам барибир молиявий жиҳатдан «ПСЖ»ники каби эмасди.

Қолаверса, Каталония клуби, парижликлар жамоасидан фарқли равишда, нидерландиялик ҳимоячига доимий ўйин амалиётини ҳам кафолатламаган.

Қўшимча қилинишича, «ПСЖ»нинг янги спорт директори Леонардо 19 ёшли футболчининг агенти Мино Райола билан яхши алоқада экани ҳам унинг Франция пойтахтига кўчиб ўтиши эҳтимолини оширмоқда.

«Аякс» сардори ортда қолган мавсумда Эредивиянинг 33та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлди; ЕЧЛда эса 17та ўйин ўтказиб, бу турнирда ҳам учта тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз