Узбек O'zbek
«Челси» хўжайинларидан бири Саррининг истеъфосига ишора қилди
Сешанба, 11 Июн
1775

«Челси» клуби акционерларидан бири Ҳасан Нагур ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри лавозимидан кетишига ишора қилди.

У Instagram`га италиялик мутахассиснинг суратини жойлаб, унга «Ташаккур, Сарри» деб изоҳ қолдирди.

Саудиялик бизнесмен бу орқали Сарри истеъфосини тасдиқлагани айтилмоқда. Эндиликда 60 ёшли мураббий «Ювентус»га ишга ўтиши кутиляпти.

Маурицио шу ой бошидаги интервьюларидан бирида, жумладан, шундай деганди:

«Биз италияликларда ватан соғинчи кучли. Менга нимадир етишмаётганини сезяпман. Ортда қолган мавсум оғир ўтди».

Айни пайтда Лондон ва Турин клублари Саррининг шартномасида белгиланган 5,3 млн фунтлик товон пули масаласида келишиб олишлари зарур.

Ўтган йили «Челси»га келишидан олдин «Наполи»ни 3 йил бошқарган Сарри «Ювентус» билан ҳам 3 йиллик шартнома имзолаши тахмин қилинмоқда.

Саррининг «Ювентус»га келишига Роналду қандай муносабатда экани маълум бўлди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз