Узбек O'zbek
Бундеслига футболчилари жаҳоннинг энг яхши мураббийи ва энг кучли лигасини айтишди
Сешанба, 11 Июн
4422

Германиянинг Kicker журнали Бундеслига футболчилари ўртасида сўровнома ўтказди. Унда қатнашган 250 нафар ўйинчидан бир нечта саволларга жавоб бериш сўралди.

Натижаларга кўра, 66 фоиз респондент немис мутахассиси Юрген Клоппни жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб билишини эътироф этган. Иккинчи ўринни 18,4 фоиз овоз билан испаниялик мураббий Пеп Гвардиола эгаллаган.

Шу билан бирга, Бундеслига футболчиларининг 88,8 фоизи Англия Премьер-лигасини жаҳонда энг яхшиси деб ҳисоблаши ҳам маълум бўлди. Бундеслиганинг ўзи ва Испания Примераси 5,6 фоиздан овоз олган.

Сўралганларнинг 20,8 фоизи «Байер» яримҳимоячиси Кай Хаверцни Германия чемпионатида ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида белгилаган. Бу борада 20 фоиз овоз тўплаган Марко Ройс («Боруссия Д») иккинчи бўлган.

Қолаверса, сўровнома хулосасига кўра, Ройснинг жамоадоши Жейдон Санчо ўтган мавсумда энг юқори ўсишга эришган футболчи (30,4 фоиз) деб топилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз