Узбек O'zbek
Бенитес «Челси»га қайтиши мумкин
Сешанба, 11 Июн
5763

Маурицио Сарри «Ювентус»га ишга ўтиши эҳтимоли юқорилиги муносабати билан «Челси» унинг ўрнига бошқа мураббий изламоқда.

Tuttosport маълумотига кўра, номзодлар рўйхатида «Ньюкасл Юнайтед» устози Рафаэль Бенитес ҳам бор.

Ушбу мутахассиснинг «зағизғонлар» билан битими муддати шу ой охирида тугайди. У бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Бенитес учун «Стэмфорд Бриж» бегона жой эмас. У 2012-2013 йилларда «аристократлар» бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган ҳамда жамоани Европа лигаси чемпионлиги сари бошлаб борган.

Рафаэль Бенитес фаолияти давомида ватани Испаниянинг бир қатор клублари, жумладан «Реал», «Вальядолид», «Осасуна» ва «Валенсия»ни бошқарган; Италияда «Интер» ва «Наполи»га устозлик қилиб, Англияда олти йил «Ливерпуль»га бош мураббий бўлган.

Унинг қўл остидаги «Ньюкасл» ўтган мавсумда АПЛда 13-ўринни олди; Англия кубогида тўртинчи, лига кубогида иккинчи босқичда курашдан чиқиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз