Узбек O'zbek
Сурия мураббийи: «Эрондан 5 та гол ўтказиш уят, лекин биз келажак жамоасини тузяпмиз»
Душанба, 10 Июн
2140

Эртага, 11 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Тошкентдаги «Миллий» стадионида Ўзбекистон - Сурия ўйинидан аввал ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида қатнашган Сурия бош мураббийи Фажр Иброҳим журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Ўзбекистонга биринчи марта келиб турибман ва бундан мамнун эканимини айтмоқчиман. Ўзбекистон миллий жамоасини яхши биламан. Эртанги рақибимиз кучли эканини айта оламан.

Осиё Кубоги ҳақида гапирмоқчи эмасман, у вақтда мен йўқ эдим. Биз янги босқичдамиз, бош жамоани шакллантиришда олимпия терма жамоасига ҳам эътибор бермоқчимиз. Эронга қарши ўйинга ҳам ёш футболчиларни жалб қилдик, бу бизнинг режамиз. Жамоани шундай ташкиллаштирмоқчимиз.

Умар Ҳарбиннинг Эронга қарши ўйнамагани ва Ўзбекистон билан ўйинга келмагани ҳақида гапирадиган бўлсак, у оилавий сабабларга кўра Тошкентга кела олмади. Биз олдинги жамоа ҳақида ўйламай, янги жамоа тузишимиз керак. Менинг мақсадим жамоани ёшартириш. Ўзбекистоннинг охирги ўйинларини кўрдик, рақиб кучли. Туркия ва КХДР билан ўйинда Ўбекистоннинг таркибида яхши футболчилар борлигини кўрсатди.

ЖЧ-2018 саралашидаги Сурия кучли эди? Сурияни ўтган галги ЖЧ саралашига мен тайёрлаганман. Биз ўшанда жуда яхши ҳолатда эдик. Ҳозир эса ҳаммаси бошқача. Биз барқарорликни ушлаб туришимиз керак. Мен келажак учун жамоага янги қон олиб кирмоқчиман»,- деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз