Узбек O'zbek
Роналду: «Учта соврин ютдим, доимгидек яхши ўйнадим. Бундан ортиғи бўладими?»
Душанба, 10 Июн
3578

Португалия миллий жамоаси ва «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2018/19 мавсумида намойиш этган ўйини даражаси ва «Олтин тўп» кураши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Учта совринни қўлга киритдим ва ҳар доимгидек яхши ўйнадим. Ҳали бирор мавсумда ёмон ўйин кўрсатганим йўқ. Буни охирги 16 йил давомидаги статистикам тасдиқлаши мумкин. Бундан ортиқ яна нима қилиш мумкин?

«Олтин тўп»га лойиқманми? Билмайман, бу саволни менинг ўйинларимга баҳо берувчиларга қолдираман», – дея El Larguero`га иқтибосан Роналдунинг сўзларини келтирди AS.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану ўтган мавсумда «Ювентус» таркибида Италия чемпиони ва суперкубоги соҳиби бўлди; кеча Португалия миллий жамоаси билан Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.

Роналду, шунингдек, А Сериянинг 2018/19 мавсумидаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

Криштиану Роналду: «Бу – португал халқига аталган соврин»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз