Узбек O'zbek
Роналду фаолиятидаги 29-совринни қўлга киритди
Душанба, 10 Июн
4401

«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятидаги 29-совринини қўлга киритди.

34 ёшли футболчи Португалия билан УЕФА Миллатлар лигаси кубогига эга чиқди.

Футболчи «Спортинг» билан битта, «Манчестер Юнайтед» билан 9та соврин қўлга киритган. «Реал»да эса у 15 турнир ғолиби бўлган. Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» сафида иккитадан совринга эга чиққан.

Роналду Лиссабоннинг «Спортинг» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2003 йилда форвард «Манчестер Юнайтед»га ўтиб, бу клубда 6 йил давомида тўп сурган. 2009 йилда португалиялик футболчи 94 млн евро эвазига «Реал»га трансфер қилинган. «Сантьяго Бернабеу»да ўтган 9 йилдан кейин у 117 млн евро эвазига «Ювентус» сафига қўшилган.

Роналду Португалия терма жамоаси сафида жами 88 голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз