Узбек O'zbek
Роббен кучли бешликнинг яна бир лигасида ўз кучини синаб кўрмоқчи
Душанба, 10 Июн
5711

«Бавария» вингери Арьен Роббен фаолиятини «Лацио»да давом эттириши мумкин.

Calciomercato`нинг ёзишича, 35 ёшли нидерланднинг агентлари Рим клуби билан боғланиб, футболчининг хизматини таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Роббен «Бавария»даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг Мюнхенни тарк этмоқда. Ортда қолган мавсумда у «Бавария»нинг 19та ўйинида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 2та голга аниқ узатма берди.

Арьен бунга қадар фаолияти мобайнида Испания («Реал»), Англия («Челси») ва Нидерландия (ПСВ) чемпионатларида тўп сурган.

Маълумот учун, «Лацио» 2018/19 мавсумида Италия кубогини қўлга киритди, А Серияда эса 8-ўринни олди. Европа лигасида 1/32 финалдан курашни тўхтатган жамоа кейинги мавсумда яна шу турнирда қатнашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз