Узбек O'zbek
Португалия Нидерландияни енгиб Миллатлар лигасининг илк ғолибига айланди
Душанба, 10 Июн
4362

9 июнь куни УЕФА Миллатлар лигаси финалида Португалия Нидерландияга қарши ўйнади. Ўйин Портудаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтди.

Турнирнинг финал қисмига мезбонлик қилган португаллар ғолибликка эришишди. Ўйиндаги ягона гол 60-дақиқада урилди. Унинг муаллифи Гонсалу Гуэдеш бўлди. «Валенсия» вингери Бернарду Силвадан тўпни қабул қилиб олган ҳолда Яспер Силлессеннинг чап бурчагини аниқ нишонга олди. Нидерландлар дарвозабони тўпга етган бўлсада, жамоасини голдан қутқариб қололмади.

Шу тариқа, Португалия УЕФА Миллатлар лигаси турнири тарихига илк чемпион сифатида кирди. Нидерландия иккинчи бўлди. Швейцарияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Англия эса учинчи ўринни эгаллади.

УЕФА Миллатлар лигаси
Финал
Португалия – Нидерландия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 60 Гедеш.
Португалия – Руй Патрисиу, Диаш, Геррейру, Нелсон Семеду, Фонте, Бернарду Силва, Данилу Перейра, Гедеш (Рафа Силва, 75), Бруну Фернандеш (Моутинью, 81), Вильям Карвалью (Рубен Невеш, 90), Роналду.
Нидерландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Думфрис, ван Дейк, Депай, де Рон (де Йонг, 81), Бергвейн (ван де Бек, 60), Вейналдум, Бабел (Промес, 46), де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Думфрис (88), ван Дейк (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз