Узбек O'zbek
Погба «Ювентус»га қайтишга розилик берди
Душанба, 10 Июн
4537

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Ювентус»га қайтишга тайёр, деб ёзади Corriere dello Sport.

Хабарга кўра, унинг Туринга қайта трансферига молиявий фэйр-плей қоидалари тўғаноқ бўлиши мумкин. Шу боисдан «Юве» Погбани олган тақдирда бир неча футболчисини сотишига тўғри келади.

Италия чемпиони фэйр-плейга амал қилиш учун Алекс Сандро ёки ҳужумчилар Дуглас Коста ва Пауло Дибаладан бирини Полнинг эвазига «МЮ»га бериши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, франциялик юлдуз 2016 йил ёзида «Ювентус»дан «Юнайтед»га ўтган, харид қиймати 105 млн еврога тенг бўлганди.

Погба ўтган мавсумда АПЛнинг 35та турида қатнашиб, 13та гол урди (7таси пенальтидан) ва 9та голга ҳаммуаллиф бўлди. Унинг манкунианликлар билан битими 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ Погба Эден Азар харидини якунлаган «Реал»нинг ҳам асосий мақсадларидан бири экани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз