Узбек O'zbek
Облак «Манчестер Юнайтед»га ўтишга тайёр
Душанба, 10 Июн
4387

«Атлетико» дарвозабони Ян Облак «Манчестер Юнайтед»га ўтишга тайёр.

ESPN хабарига кўра, агар Давид Де Хеа «ПСЖ» таклифини қабул қилиб, манкунианликларни тарк этса, словениялик посбон «қизил иблислар» сафини тўлдириши мумкин.

Облакнинг «Атлетико» билан имзолаган шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 80 миллион еврога тенг.

Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 24та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз