Узбек O'zbek
«МЮ» 15 футболчи билан хайрлашди. Улар орасида «бўлажак Месси» сифатида қаралган Каллум Гриббин ҳам бор
Душанба, 10 Июн
9974

«Манчестер Юнайтед» клуб билан шартномаси тугаган 15 нафар футболчи билан хайрлашгани ҳақида хабар чиққанида, бу руйхат аксарият футбол мухлисларининг ҳайратига сабаб бўлди. Сабаби, бу футболчилар ичида Каллум Гриббин ҳам бор эди. 

Каллум Гриббин ёш жамоаларда доим етакчи бўлиб келган ва ҳатто ундан Месси даражасидаги футболчи етишиб чиқишини тахмин қилганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ва қанотларда самарали тўп сура оладиган Гриббин нафақат «Манчестер Юнайтед», балки Англиянинг келажаги сифатида эътироф этилаётганди. 

Аммо маълум бўлишича, клуб у билан хайрлашишга мажбур бўлган. Каллум Гриббин оғир жароҳат туфайли футболдан кетишга қарор қилган. Клуб бу ҳолатда ҳеч қандай йўл йўқлигини тан олган ҳолда, футболчининг кейинги ҳаётида омад тилаган. 

«Манчестер Юнайтед»ни тарк этаётган ўн беш нафар футболчи қўйидагилардан иборат: Антонио Валенсия, Андер Эррера, Жеймс Уилсон, Реган Пул, Каллум Уиллан, Томас Санг, Зак Дирнли, Дижей Буфонж, Тарелл, Уоррен, Мэтти Уиллок, Матью Олосунде, Каллум Гриббин, Миллен Баарс, Жош Бохуй ва Жеймс Томпсон.

Шунингдек, шартнома муддати атиги бир йил қолган Хуан Мата ва Давид Де Хеа масаласи ҳали очиқ қолмоқда. Клуб Хуан Мата бўйича янги шартнома таклифини берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз