Узбек O'zbek
Миллатлар лигаси рамзий термаси эълон қилинди, унда ван Дейк йўқ
Душанба, 10 Июн
5083

УЕФА Миллатлар лигасининг илк финал босқичи рамзий терма жамоаси эълон қилинди.

Рамзий 11таликка мусобақа ғолиби Португалия миллий жамоаси ва бошқа бир финалчи Нидерландиядан 4 нафардан футболчи киритилган.

Қайд этиш керак, кумуш медаль совриндори бўлган жамоа сардори Виржил ван Дейк рамзий термадан ўрин олмаган.

Миллатлар лигаси плей-оффининг рамзий терма жамоаси қуйидагича таркибга эга:

Жордан Пикфорд (Англия), Кевин Мбабу (Швейцария), Матейс де Лигт (Нидерландия), Рубен Диаш (Португалия), Мануэль Аканжи (Швейцария), Рафаэл Геррейру (Португалия), Френки де Йонг, Мартен де Рон (иккиси – Нидерландия), Бернанду Силва, Криштиану Роналду (иккиси – Португалия), Мемфис Депай (Нидерландия).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз