Узбек O'zbek
Криштиану Роналду: «Бу – португал халқига аталган соврин»
Душанба, 10 Июн
4119

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Миллатлар лигаси финалидан сўнг УЕФА расмий сайтига интерьвю берди.

– Чемпионликдан кейинги ҳиссиётлар қанақа?
– Қувончим чексиз! Ҳаммаси зўр, бахтиёрман. Бу совринни шу ерда – Португалияда, португал халқи кўз ўнгида қўлга киритиш – мен учун катта шараф.

– Ўз уйингизда ўтган Евро-2004 финалида Грецияга ютқазганингиздан кейин бу ғалаба айниқса тотлими?
– Бўлмасам-чи! Ўз майдонимизда ғалабага эришганимиздан хурсандман. Португалия халқи бунга муносиб. Бизни иккала ўйинда ҳам қўллаб-қувватлаб туришди. Бу соврин уларга бағишланади. Соврин миллий жамоага эмас, бутун Португалияга тегишли.

– Жамоада янги номлар пайдо бўлди. Бундай ғалаба уларнинг ўсишига ёрдам берадими? Боз устига Роналду сардорлигидаги жамоа…
– Миллий жамоа Криштиану билан ҳам, усиз ҳам миллий жамоалигича қолади. Жамоага ёрдам бериш қўлимдан келишини ҳис этяпман. Аввал ҳам айтганимдек, терма жамоада ўсишда давом этиш ва янги совринларни қўлга киритиш учун салоҳият бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз