Узбек O'zbek
Игуаин ўзига Италиядан янги клуб топди
Душанба, 10 Июн
6207

«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин яна А Серияга қайтиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, «Рома» клуби 31 ёшли футболчи билан муваффақиятли музокара ўтказган ва унинг розилигини олган. Энди «бўрилар» аргентиналикнинг трансфери бўйича «Ювентус» билан келишиб олиши лозим.

Игуаин ўтган мавсумда «Милан» ва «Челси» клубларида ижарада ўйнади. Бироқ, ҳар иккала клуб ҳам уни тўлиқ сотиб олишни истамади.

Игуаин ўтган мавсумда барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз