Узбек O'zbek
Де Лигт: «Финалдан кейин Роналду мени «Ювентус»га таклиф қилди»
Душанба, 10 Июн
11115

Нидерландия миллий жамоаси ва «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт Португалияга қарши кечган Миллатлар лигаси финалидан сўнг рақиб сардори Криштиану Роналду уни ўз клубига таклиф этгани ҳақида айтиб ўтди.

«Роналду мендан «Ювентус»га ўтишимни сўради. Бу мени бироз ҳайратлантирди, шунинг учун кулиб юбордим. Аввалига уни тушунмагандим.

Ҳозир таътилга жўнаб кетяпман. Яхшилаб ўйнаб олиб, сўнг бир қарорга келаман. Мен каби ёш ўйинчи учун доимий ўйин амалиёти бор жойга ўтиш муҳим аҳамиятга эга», – деган де Лигтнинг сўзларини келтирди NOS.nl.

Эслатиб ўтамиз, «Аякс» ва «Ювентус» Чемпионлар лигаси чорак финалида тўқнаш келган, унда икки ўйин натижасига кўра Амстердам клубининг қўли баланд келган эди.

ОАВда де Лигт учун «Барселона» ва «ПСЖ» клублари асосий рақобатчи сифатида кўрсатиб келинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз