Узбек O'zbek
«Челси» Сарри билан шартнома бекор қилингани учун товон пули олмайди
Душанба, 10 Июн
2057

«Челси» «Ювентус»га ишга ўтаётган бош мураббий Маурицио Сарри билан шартнома бекор қилинаётгани учун компенсация пулини олмайдиган бўлди.

Football Italia маълумотига кўра, италиялик мутахассиснинг агенти «Челси» билан битимни икки томоннинг розилиги билан бекор қилиш бўйича келишиб олган.

Ўз навбатида, «Ювентус» лондонликлар клубидан ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг ярим йиллик ижараси учун 9 млн евро талаб қилмайдиган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Сарри «аристократлар»га бир йил олдин бош мураббийи бўлганди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда бронза, Англия лига кубогида кумуш ва Европа лигасида олтин медалларни қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз