Узбек O'zbek
Боатенг «Барселона»ни тарк этади
Душанба, 10 Июн
3089

Ҳужумкор яримҳимоячи Кевин-Принс Боатенг «Барселона»ни тарк этади.

Football Italia хабарига кўра, каталонияликлар 32 ёшли ганаликни 8 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди. Энди у «Сассуоло» клубига қайтиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» Боатенгни қишда ижарага олишган эди. Бироқ, у шу пайтгача майдонда атиги 123 дақиқа ўйнади холос.

Боатенгнинг «Сассуоло» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз