Узбек O'zbek
«Сити» икки футболчи учун катта пул тайёрламоқда
Якшанба, 09 Июн
9165

«Манчестер Сити» «Лестер»нинг икки ҳимоячиси - Ҳарри Магуайр ва Бен Чилуэлл трансфери бўйича таклиф йўллашни режалаштирмоқда.

Daily Star хабарига кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти Англия терма жамоаси аъзолари бўлган бу футболчилар учун жами 125 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

«Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Магуайрни жамоани тарк этган Венсан Компанига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Чилуэлл эса асосий таркиб учун доимий равишда жароҳат туфайли майдонга туша олмайдиган Бенжамен Менди ўрнига чап қанотда Александр Зинченко билан рақобат қилади.

«Тулкилар» жамоаси бош мураббийи Брендан Роджерс эса бу футболчиларни сотмоқчи эмас ва уларни таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Якунланган мавсумда Ҳарри Магуайр «Лестер» учун 32 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган. 22 ёшли Бен Чилуэлл эса 36 ўйинда иштирок этган ва 5 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз