Узбек O'zbek
«Реал» моливий fair play’га риоя қилиш учун бир неча футболчисини сотиши керак бўлади
Якшанба, 09 Июн
6082

«Реал» ёзги трансферлар вақтида 300 миллион еврога футболчи сотиши керак бўлади.

AS хабарига кўра, мадридликлар иккита йирик трансфер туфайли моливий fair play муаммосига дуч келмаслик учун футболчиларини сотиши ҳам керак бўлади.

Бу ёзда «Реал» «Айнтрахт»дан Лука Йовични 60 миллион еврога ва «Челси»дан Эден Азарни 100 миллион еврога (плюс 50 млн евро бонуслар) сотиб олди. Ёзги трансферлар давомида «Реал»нинг жами харажатлари миқдори 400 миллион еврога етиши мумкин.

«Реал» Хамес Родригес, Гарет Бэйл, Матео Ковачич ва Кейлор Навас каби футболчиларини сотиш орқали балансни таъминлаши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз