Узбек O'zbek
«МЮ» Уан-Биссака бўйича таклиф юборди
Якшанба, 09 Июн
2182

«Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Аарон Уан-Биссакани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sports хабарига кўра, «МЮ» 21 ёшли футболчи трансфери бўйича «Кристал Пэлас»га сўров йўллаган.

Манчестерликлар жамоаси уни ёзда клубни тарк этадиган Антонио Валенсияга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Уан-Биссаканинг «Кристал Пэлас» билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган, клуб уни сотишни истамаяпти. Аммо, «МЮ» катта пул таклиф қилса вазият ўзгариши мумкин.

Ушбу англиялик ҳимоячи «Пэлас»да 2018 йил февралида дебют қилганди ва ўтган вақт давомида таркибнинг асосий футболчисига айланди. У якунланган мавсумда лондонликлар жамоаси сафида 39 ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз