Узбек O'zbek
«МЮ» Бэйлни ижарага олмоқчи
Якшанба, 09 Июн
3388

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида «Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлни ижарага олишни режалаштирмоқда.

The Sun маълумотига кўра, «қизил иблислар» 29 ёшли уэльслик футболчи бўйича Мадридга сўров юборган.

«МЮ» Бэйлни кейинроқ бир йилга узайтириш шарти билан  йилги мавсум учун ижарага олмоқчи. Футболчининг «Реал» билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.

Якунланган мавсумда Бэйл «Реал» сафида барча турнирлар доирасида жами 42 учрашувда майдонга тушиб, 14 гол урган ва 6 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз