Узбек O'zbek
Лэмпард «Челси»га бош мураббий бўлади
Якшанба, 09 Июн
4218

Фрэнк Лэмпард «Челси»ни бошқаришга розилик берди. Бу ҳақда Сhelsea blues хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, 40 ёшли мутахассис клуб билан музокаралар ўтказиш учун таътилини барвақт якунлаб, Лондонга келган.

Хабар қилинишича, Лэмпард кейинги ҳафтада «Челси»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади. Мутахассис кейинги мавсум учун машғулотлар режаси ва мураббийлар штаби таркибини келишиб олгани айтилмоқда.

Лэмпард жамода «қайта қуриш» ўтказиб, таркибни жиддий равишда ёшартириши кутилмоқда.

Ушбу англиялик собиқ футболчи «Челси»да 2001 йилдан 2014 йилгача тўп сурган. У бу вақт мобайнида лондонликлар сафида 429 учрашувда майдонга тушиб, 147та гол урган.

2018 йилда Лэмпард «Дерби Каунти»ни бошқаришга киришган, у бу жамоа билан Чемпионшипнинг плей-офф босқичига чиқди, аммо унинг жамоаси икки учрашув натижасига кўра «Астон Вилла»га ютқазиб қўйди ва АПЛга чиқа олмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз