Узбек O'zbek
Гризманн «ПСЖ»га ўтишга розилик берди
Якшанба, 09 Июн
6853

«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси​ Антуан Гризманн фаолиятини қаерда давом эттириш борасида қарор қабул қилди.

Sport.es нашри маълумотига кўра, форвард «ПСЖ»га ўтиш бўйича келишувга эришган.

Манбанинг ёзишича, 28 ёшли француз парижликлар клуби президенти Носир Ал-Хелайфи билан учрашган ва Парижга ўтишга розилик билдирган. У бу клубда Эдинсон Каванининг ўрнини эгаллайди​.

Бунгача Гризманн «Барселона»га ўтиши кутилаётганди, аммо футболчи каталонлар клубида ўзини кутишмаётганидан хабар топгач, «ПСЖ»га ўтишга қарор қилган.

Франциялик футболчининг «Атлетико» билан шартномасида бадал пули сифатида 200 миллион евро кўрсатилган, аммо 1 июль куни бу миқдор 120 миллион еврога тушади.

2018/19 йилги мавсумда Антуан Гризманн «Атлетико»нинг барча турнирлар доирасидаги 48 ўйинида иштирок этган ва 21 гол уриб, 10 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз