Узбек O'zbek
Франция сўнгги 10 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди
Якшанба, 09 Июн
2757

Туркия терма жамоаси Евро-2020 саралашининг 3-турида Францияни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туркияликлар ўйиннинг 30-дақиқасидаёқ ҳимоячи Кан Ойхоннинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очишди. Биринчи бўлим охирида Чингиз Ундер жамоаси устунлигини оширди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жаҳон чемпионлари рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

Opta маълумотига кўра, сўнгги 10 йил ичида илк марта французлар терма жамоаси рақиб дарвозасига бирор марта аниқ зарба бера олмади, Туркияга қарши ўйин давомида жами бўлиб 4 бор зарба йўлланди ва уларнинг бирортаси дарвозага аниқ бормади.

Франция терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида Дидье Дешам бошчилигида жаҳон чемпионлари бўлишганди.

3-тур ўйинларидан кейин Туркия очколари сонини 9тага етказиб, H гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Франция 6 очко тўплаган ҳолда Исландияни қўшимча кўрсаткичлар ҳисобигагина ортда қолдириб, иккинчи ўринда жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз