Узбек O'zbek
«Атлетико» Гризманни «ПСЖ» футболчисига алмаштириши мумкин
Якшанба, 09 Июн
5022

«Атлетико» «ПСЖ» билан футболчи алмашиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Goal.com журналисти Робин Байрнернинг ёзишича, агар томонлар келишувга эришишса, Антуан Гризманн Францияга қайтади. Унинг ўрнига Мадридга «ПСЖ»нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани йўл олади.

Ҳозирда Гризманн учун курашда асосий рақобатчи «Барселона» клуби бўлиб қолмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде 28 ёшли форварднинг клубга келишини маъқуллаган.

«Атлетико» томонидан Каванига қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар бир неча ҳафта муқаддам тарқалганди. Мадридликлар уни Гризманнга ўринбосар сифатида кўраётганди.

Париж клуби форвард учун 50 млн евро талаб қилади. Футболчи «Атлетико»га ўтишга рози.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз