Узбек O'zbek
«Арсенал» Бельгия терма жамоаси аъзосини сафига қўшиб олмоқда
Якшанба, 09 Июн
4795

Бельгия терма жамоаси аъзоси, айни вақтда Хитойнинг «Далянь Ифан» клубида тўп сураётган яримҳимоячи Янник Феррейра Карраско Европага қайтиши ва Лондоннинг «Арсенал» клуби сафига қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда 25 ёшли бельгиялик футболчининг ўзи Испаниядаги Sport нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Арсенал» билан музокаралар яхши кетмоқда. Биламан, жамоамнинг асосий футболчиларидан бириман, аммо кетишимга рухсат беришларига умид қиламан. Оилавий сабаблар билан Европага қайтишни истамоқдаман.

Англия Премьер-лигаси жисмоний томондан бирмунча мураккаб чемпионат, аммо мен бу чемпионатда ўзимни кўрсата олишим мумкин», — дея қайд этган Карраско.

Ушбу бельгиялик футболчи 2018 йилнинг февралида Мадриднинг «Атлетико» клубидан 30 млн евро эвазига хитойликлар клубига ўтганди. Аммо у Осиёда ярим йил ўйнабоқ Европага қайтиш истагини билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз