Узбек O'zbek
Видео: «Реал» ёшлар жамоаси сардори майдон марказидан «Барселона»га гол урди
Шанба, 08 Июн
5193

Испан клубларининг ёшлар жамоалари қатнашаётган Copa del Rey juvenil мусобақаси чорак финалида «Реал» ва «Барселона» тарбияланувчилари тўқнаш келди.

Мадридликлар сардори Антонио Бланконинг голи ўйин безагига айланди. У ҳисоб «Барса» фойдасига 0:1 бўлиб турган вақтда майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва рақиб посбони дарвозадан узоқлашиб кетганини кўриб, дарҳол узоқдан зарба беришга қарор қилди. «Кўк-анорранглилар» дарвозабони ўз ўрнига қайтишга улгурмади ва ҳисоб тенглашди.

Шу тариқа, жавоб ўйини 1:1 ҳисобида якун топди, «Реал» илк ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани эвазига ярим финалга йўл олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз