Узбек O'zbek
Сарри «Челси»дан кетмоқда
Шанба, 08 Июн
3543

Италиялик мураббий Маурицио Сарри «Челси» бошқарувидан кетади.

The Guardian`нинг хабар беришича, у «Ювентус» билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган.

Нашр манбасига кўра, Саррининг агенти Фали Рамазоний жума куни «Челси» раҳбарлари билан учрашган ва ўртадаги битимни бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

Қайд этилишича, «Юве»дагилар Сарри учун белгиланган товон пулини тўламоқчи эмас.

Айни пайтда, Sky Sports тарқатган маълумотга кўра, 60 ёшли мутахассиснинг Турин клубига ишга ўтиши кейинги ҳафта рўй беради.

Қўшимча қилинишича, «Челси»нинг Саррини истеъфога чиқариш нияти бўлмаган, аммо раҳбарият мураббийнинг хоҳишига қарши чиқмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Маурицио бир йил олдин Лондон клуби бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда бронза, Англия лига кубогида кумуш ва Европа лигасида олтин медалларни қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз