Узбек O'zbek
«Рома» лидери «Ювентус»га ўтиши мумкинлигини инкор қилмади
Шанба, 08 Июн
3156

«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас кейинги мавсумда «Ювентус»да ўйнаши эҳтимоли эҳтимолига мужмал муносабат билдирди.

Сўнгги вақтларда «Юве» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини юнонистонлик ҳимоячини бир неча марта мақтаган эди.

«Кьеллини нима деганини эшитдим, бу эътироф учун ундан миннатдорман. У жаҳондаги энг яхши футболчилардан. Биз жамоадошга айланамизми? Билмайман», – деган Маноласдан иқтибос келтирди Football Italia.

Қайд этиш керак, бугун, 8 июнь куни Греция ва Италия миллий жамоалари Евро-2020 саралаши доирасида Афинада ўзаро куч синашади.

27 ёшли Костас 2014 йилдан буён «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда у А Сериянинг 27та ўйинида биттадан гол ва ассист муаллифи бўлган, 6та сариқ карточка олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз