Узбек O'zbek
Расман! "Реал" Азар трансферини эълон қилди
Шанба, 08 Июн
11752

"Реал Мадрид" расман Эден Азар трансферини эълон қилди. "Челси"нинг собиқ футболчиси ўзининг янги жамоаси билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда "Реал" расмий сайти маълум қилди. 

Бельгиялик футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади. Ҳозирча шартнома шартлари эълон қилинмади, бироқ аввалроқ 28 ёшли футболчининг трансфери 100 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Азар "Челси" таркибида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 352 та учрашув ўтказиб, 110та гол уришга муваффақ бўлган. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз