Узбек O'zbek
Серхио Рамос жаҳон рекордини янгилади
Шанба, 08 Июн
8850

Ўз миллий жамоасида энг кўп ғалабали ўйин ўтказган футболчи мақоми Икер Касильясдан Серхио Рамосга ўтди.

Кеча Евро-2020 саралаши доирасида Фарер оролларига қарши кечган ўйиндаги муваффақият (4:1) Рамос учун Испания миллий жамоасидаги 122-ғалаба бўлган.

Бу борада Серхио дарвозабон Икер Касильяснинг 7 йил олдин ўрнатилган рекордини янгилади.

Эндиликда жаҳон миқёсида миллий жамоаси билан энг кўп ўйинларда ғалабага эришган футболчилар еттилиги қуйидагича кўриниш олди:

1. Серхио Рамос (Испания) - 122та ўйин
2. Икер Касильяс (Испания) - 121
3. Хави (Испания) - 100
4. Андрес Иньеста (Испания) - 96
5. Аҳмад Ҳассан (Миср) - 95
6. Лилиан Тюрам (Франция) - 94
7. Криштиану Роналду (Португалия)  - 92

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда Рамос фақат биринчи бўлимда тўп тепди; 5-дақиқада Исконинг тўп оширишидан сўнг боши билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди.

33 ёшли ҳимоячи Испания миллий жамоаси таркибидаги охирги 7та ўйинида 6та гол ургани эътиборга молик.

Серхио «қизил фурия» таркибида 2005 йилда дебют қилган. Шундай буён у жамоанинг 164та ўйинида қатнашиб, 19та гол урган.

«Реал» сардори 2008 ва 2012 йилларда Европа, 2010 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август