Узбек O'zbek
Примеранинг бир қанча клублари Чемпионлар Лигасидаги ислоҳотларга қарши
Шанба, 08 Июн
1747

Ла Лига вакили Даниэль Серехидо Чемпионлар Лигасининг янги формати атрофидаги вазият ҳақида гапириб берди.

«Агар лойиҳа амалга ошса, ўрта ва кичик клублар учун турнирда иштирок этиш имконияти кескин пасаяди. Испанияда бир қанча клублар, хусусан, «Атлетико», «Валенсия» ва «Севилья» янги форматга қарши чиқмоқда», - деди Серехидо.

Аввалроқ, УЕФА Европанинг топ-клубларига Чемпионлар Лигасининг 2024/25 мавсумидан бошлаб янги формат жорий қилинишини, унда топ-клублар ички чемпионат натижаларидан қатъий назар гуруҳ босичида иштирок этиши, саралаш ўйинларида эса атиги 8та йўлланма қолиши кўзда тутилган лойиҳани тақдим қилган эди.

Бу лойиҳага Ла Лига, Франция чемпионати, Россия чемпионати ва бошқа бир қанча лигалар қаршилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз