Узбек O'zbek
Португалия ва Испания ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ҳам биргаликда курашмоқчи
Шанба, 08 Июн
1084

Португалия футбол федерацияси ЖЧ-2030 мезбонлиги учун даъвогарлик қилиш ниятида.

Ташкилот расмий сайтида билдиришича, Португалия мундиални Испания билан биргаликда қабул қилиш имкониятларини чамаламоқда.

Пиреней яриморолининг қўшни мамлакатлари бу масалада бир неча марта музокара ўтказишган ва ғояни таҳлил қилиб чиқиш зарур, деган хулосага келган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Испания 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонлиги учун ҳам курашган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз