Узбек O'zbek
Евро-2020 саралаши. Хорватия оғир ўйинда Уэльсни енгди, Исландия ҳам ғалаба қозонди
Шанба, 08 Июн
2023

Европада 2020 йили ўтказиладиган қитъа чемпионатининг саралаш ўйинлари давом этмоқда.

Хорватия ўз майдонида Уэльс билан ўйнади ва 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. Е гуруҳида Хорватия 3 ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уэльс 3 очкога эга.

Исландия ўз уйида Албанияни 1:0 ҳисобида енгди. Н гуруҳида Франция, Туркия ва Исландия 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Албания ҳисобида 3 очко бор.

Евро-2020 саралаши, 3-тур
8 июнь
Н гуруҳи
Исландия – Албания 1:0
(1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 22 Гудмундссон. 

Хорватия – Уэльс 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 17, автогол Лоуренс, 2:0 – 48 Перишич, 2:1 – 77 Брукс. 
Хорватия – Ливакович, Едвай, Ловрен, Баришич, Вида, Ковачич (Бадель, 76), Модрич, Брекало (Пашалич, 66), Брозович, Перишич (Шкорич, 90), Крамарич.
Уэльс – Хеннесси, Мифем, Лоуренс, Дэвис, Робертс, Смит (Брукс, 65), Жеймс (Матондо, 79), Волкс (Ампаду, 66), Аллен, Бэйл, Уилсон.
Огоҳлантиришлар: Брекало (28), Бэйл (48), Едвай (50), Ловрен (54), Вида (69), Брозович (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз